Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманида маънавий-маърифий масалаларга доир ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда
08 май 2024 г 233 Комментарии: 0
"Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусидаги ўқув-семинарининг иккинчи босқичи мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.
Жумладан, Зомин туманида ҳам ўтказилаётган семинарнинг иккинчи кунида ҳудуддаги умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари қатнашди.
Ўқув-семинарда таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни жорий этишнинг креатив технологиялари, ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир маърузалар тингланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!