Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 9 май — «Хотира ва қадрлаш» кунида ўтганлар хотирланди
09 май 2024 г 463 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хотира майдонида Иккинчи жаҳон урушида ва мустақиллик йилларида Ватанимиз мустақиллигини таъминлашда ҳалок бўлган юрт посбонларининг порлоқ хотирасини ёд этилиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди.
Хотира майдонида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.
Бугун вилоятимизда қирқ мингга яқин иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан 3 нафари фахрийлар эл-юрт ардоғида истиқомат қилмоқдалар.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 7 майдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонига асосан уруш қатнашчилари ва ногиронлари рағбатлантирилмоқда.
Жумладан, уч нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига бориб, тантанали тарзда Юртбошимизнинг табриклари, бир марталик йигирма миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда жамоатчилик вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!