» » Хотин-қизларни раҳбарликка тайёрлаш бўйича ўқув дастурида Жиззахликлар ҳам иштирок этишди

Хотин-қизларни раҳбарликка тайёрлаш бўйича ўқув дастурида Жиззахликлар ҳам иштирок этишди

11 май 2024 г 293 Комментарии: 0

Малакали бошқарув кадрларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, хусусан хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш, давлат бошқарувида муҳим қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш, салоҳиятли раҳбар аёллар корпуси учун номзодларни мақсадли тайёрлаш муҳим.

Шу мақсадда, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури асосида хотин-қизлар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.

Дастурдан бошқарувда стратегик қарор қабул қилиш, рақамли трансформация, замонавий менежмент, дипломатик протокол ва этикет, раҳбар аёлнинг маънавий ахлоқи ва имиджига оид назарий ҳамда амалий машғулотлар ўрин олган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!