» » Жиззахда “Раҳбар аёллар мактаби”нинг навбатдаги мавсуми учун номзодлар синов тестларидан ўтказилди

Жиззахда “Раҳбар аёллар мактаби”нинг навбатдаги мавсуми учун номзодлар синов тестларидан ўтказилди

19 октябрь 2023 г 321 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармонига мувофиқ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизларни ўқитиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиалида “Раҳбар аёллар мактаби”нинг навбатдаги мавсумида иштирок этиш учун тавсия этилган 12 нафар номзодларнинг билим даражаси ва психологик ҳолати тест синовларидан ўтказилди.

Синов якунларига кўра ижобий натижа қайд этган номзодлар ўқув курсига жалб этилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!