» » Арнасойда ғалла ўрим комбайнлари мавсумга шай

Арнасойда ғалла ўрим комбайнлари мавсумга шай

16 май 2024 г 387 Комментарии: 0

Қишлоқ хўжалигида долзарб тадбирлардан бири бўлган ғалла ўрими мавсуми ҳам яқинлашмоқда.

Айни жараёнда “Ўзагроинспекция” Арнасой туман бўлими инспекторларининг комбайнлар созлиги, уларнинг мавсумга шайлиги масалаларида ўтказаётган назорат тадбирлари муҳим аҳамиятга эга.

Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида Арнасой тумани Дон қабул қилиш шахобчасида 2024 йил ғалла ҳосили ўрим-йиғимида қатнашадиган мавжуд дон ўриш комбайнларини ўрим олди синов юришини ўтказиш мақсадида семинарлар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов, “Ўзагроинспекция” Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акмал Абдуллаев, сектор раҳбарлари ҳамда соҳага дахлдор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу семинарда аввало туманда бу йилги ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан ўтказиш, ғаллани нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш борасида масалалар келишиб олинди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилояти Арнасой туман бўлими томонидан комбайнларнинг таъмирга тортилиши, керакли эҳтиёт қисмлар учун талаб этиладиган маблағларнинг ўзлаштирилиши ва механизаторларга зарур шарт-шароитларнинг яратилиши юзасидан кунлик мониторинг ўтказилиши натижасида қисқа фурсатларда 23 та дон ўриш комбайни техник таъмирланиб, ўримга шай ҳолатга келтирилди ва бундан ташқари 10 та ёрдамга дон ўриш комбайлари жалб этилди.

Ушбу комбайнлар билан  тумандаги 374 та фермер хўжаликлари томонидан 8800 гектар майдонда кузги бошоқли дон етиштирилаётганлиги ҳамда 42800 тонна ғалла ўриб-йиғиб олиниб, шундан 21400 тонна давлатга сотиш режаси қайд этилди.

Жумладан, “Ўзагроинспекция” Арнасой туман бўлими, туман ҳокимлиги, сервис хизмат марказлари, дон қабул қилиш масканлари ва ғалла ўриш комбайнлари мавжуд фермер хўжаликлар иштирокида комбайнларнинг ўрим олди таъмирланганлиги кўздан кечирилди. Комбайнлар белгиланган масофагача юргизиб кўрилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!