» » Зомин туманида дон ўриш комбайнлари мавсумга шай

Зомин туманида дон ўриш комбайнлари мавсумга шай

20 май 2024 г 242 Комментарии: 0

Зомин туманида миришкор деҳқонларимиз томонидан 2024 йил ғалла ҳосили учун 4900 гектар сувли майдонларда бошоқли дон экинларини парвариш қилмоқда.

Туманда асосан ўртапишар буғдой навлари экилган. Ушбу навлар ўз вақтида ўриб йиғиштириб олинмаса бошоқдаги дон тўкилиб ҳосилдорлик камайишига сабаб бўлади. Деҳқонлар томонидан буғдойни ўз вақтида ўриб йиғиштириб олишда яроқли дон ўриш комбайнларининг иштирок этиши муҳим омиллардан биридир. Бобо деҳқонларимиз «Техника деҳқоннинг қаноти» деб бежиз айтишмаган. Шундай экан деҳқонларимиз томонидан етиштириладиган бошоқли дон экинларини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун соз ҳолатдаги дон ўриш комбайнлари керак.

Ғалла ўрим-йиғими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича туманда тузилган ишчи гурух томонидан мавжуд дон ўриш комбайнларининг ҳолати ва Даштобод дон қабул қилиш шахбчасининг тайёргарлиги юзасидан семинар ташкил этилди. Семинарда дон ўриш комбайнларининг мавсумга тайёргарлигини қабул қилиш бўйича вилоят ишчи гурухи, туман хокимлиги, фермер хўжаликлари раислари, дон ўриш комбайнлари операторлари, дон қабул қилиш шахобчаси мутахассислари ва мавсумга масъуллар иштирок этди.

Семинарда ғалла ўрим-йиғим мавсумида иштирок этадиган техникаларнинг тайёргарлиги, дон қабул қилиш шахобчасининг дон тахлили лабараториясининг ҳолати юзасидан муҳокама қилинди. Туманда ғалла ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш учун 8 та отрядлар ташкил қилиниб, отряд гурух раҳбарлари семинар иштирокчиларига таништирилди. Барча турдаги техникалар отрядларга тақсимланди. Ҳар бир отрядга 1 тадан ЁММ ташиш автомашиналари бириктирилди. Мавсумда 75 та дон ташиш автомашиналари ва 4 та ҳудудга дон ўриш комбайнларининг носозлигини бартараф этиш бўйича енгил автомашиналар бириктирилди. Бундан ташқари ўриладиган ғалла майдонларининг ўқ ариқларини ўриш, кўмиш, дранеж ва ўпқонларга байроқлар қўйиш, дала кўчма шийпонларини ташкил этиш, тоза ичимлик суви, иссиқ овқат ташкил этиш бўйича топшириқлар белгиланди. Вилоят ва туман ишчи гурухи томонидан белгилаб берилган топшириқлар семинар иштирокчилари томонидан маъқулланди.

Ш.К.Турдибеков

Ўзагроинспекциянинг Зомин

тумани бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!