Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Уч авлод” фахрийлар кенгашининг lV республика конференцияси бўлиб ўтди
20 май 2024 г 275 Комментарии: 0
Ушбу уч кунлик анжуманда мамлакатимиз ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган ички ишлар органлари фахрийлари иштирок этди.
Конференциянинг биринчи куни фахрийлар ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар, ИИВ қошидаги Жиззах академик лицейи ҳамда Темурбеклар мактаби ўқувчи-ёшлари билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Бу жараёнда соҳа фахрийлари асосий эътиборни ёшларда ватанпарварлик руҳини юксалтириш, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчи, масъулияти ва вазифаларига қаратиб, ўз ҳаётий тажрибалари тўғрисида қизиқарли ҳикояларни сўзлаб берди.
Конференциянинг иккинчи куни иштирокчилар ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар тарбиясида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан илмий-назарий маърузалар ўқиб, ўзларининг илғор тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари таълим муассасалари, музейлар ва тарихий қадамжоларда ҳам бўлди.
Тадбир қатнашчилари 5 гуруҳга бўлинган ҳолда тарғибот тадбирларида иштирок этиб, Сирдарё, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган анжуман иштирокчилари Зомин ва Янгиобод туманларида ва Хўжа Мушкент зиёратгоҳида бўлди. Уларга мазкур қадамжо тарихи ҳамда ушбу гўшани обод қилишда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан келган анжуман иштирокчилари эса Жиззах шаҳридаги таълим муассасаларида бўлиб, Темурбек издошлари мактабида ёш авлод таълим олиши учун яртилган шароитларни кўздан кечирди ҳамда Жиззах давлат педагогика университетида профессор-ўқитувчи ва талабалар билан самимий мулоқот ўтказди.
Шунингдек, Жиззах вилояти ички ишлар органлари тарихи музейига уюштирилган саёҳат тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Уч гуруҳга бўлинган конференция иштирокчилари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиб, у ерда ёшлар тарбиясига қаратилаётган эътибор, ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида барпо этилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!