» » Жиззахда хайрия концерт дастури бўлиб ўтди

Жиззахда хайрия концерт дастури бўлиб ўтди

11 апрель 2019 г 1 907 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна” марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маданият саройи ашула ва рақс ансанблининг хайрия концерти бўлиб ўтди.

Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, фахрийлар, хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг оила аъзолари, республика Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчилари, Ёшлар иттифоқи фаоллари, вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари Фаррух Раимов, Гулюз, Ҳамдам Собиров, Шерали Бекмуродов, Фарҳод Қамбаров, Хуршид Ҳамидов, Суҳробек Ҳамдамов каби хонандаларнинг дилтортар қўшиқларидан баҳраманд бўлдилар.

Шунингдек, сўз усталари Аваз Охун ҳамда Ўткир Муҳаммадхўжаевларнинг чиқишлари кўпчиликка манзур бўлди. Концертдан тушган маблағлар хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолганлар ҳамда соҳа фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!