» » Фориш туман ички ишлар бўлими ходимлари фахрийлар билан учрашишди

Фориш туман ички ишлар бўлими ходимлари фахрийлар билан учрашишди

25 февраль 2023 г 418 Комментарии: 0

Фориш туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги фахрийлар кенгаши аъзоси, ички ишлар вазирлиги касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари билан учрашишди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари, юридик фанлари доктори профессор, истефодаги полковник Абдуғаффор Сатторов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи маслаҳатчиси истефодаги полковник Нозим Маҳамматов, вилоят ички ишлар бошқармаси ММИ ва КТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Фурқат Жабборовлар билан учрашишди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарор ижросини таъминлашда ички ишлар ходимлари олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир сўнгида фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!