Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманида устувор дастурлар муҳокамаси ўтказилди
21 май 2024 г 255 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан биргаликда Арнасой туманига илмий ёндошган ҳолда устувор дастур ишлаб чиқиш бораси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда Арнасой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, замонавий сервис хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш орқали фуқароларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш каби қатор масалалар ишлаб чиқиладиган дастур асосида ўрин олиниши қайд этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!