» » Жиззахда «Долзарб 30 кунлик» тадбирлари бошланди

Жиззахда «Долзарб 30 кунлик» тадбирлари бошланди

23 май 2024 г 317 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Экология вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан имзоланган Жиззах вилоятини экологик тоза ҳудудга айлантириш бўйича амалга ошириладиган қўшма дастурида экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида «ДОЛЗАРБ 30 кунлик» тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Дастурга мувофиқ, вилоят ҳудудларида экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ, Миллий Гвардия, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторларидан тузилган гуруҳлар жойларда экологик назорат рейд тадбирларини олиб бормоқда.

Вилоят ИИБ, Миллий Гвардия ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, «Эко-Хаусе» МЧЖ ходимлари вилоят ҳокимлиги ҳовлисида йиғилиб, Жиззах шаҳри ҳудудида назорат ишларини олиш бориш мақсадида белгиланган топшириқ асосида ҳудудларга чиқиб кетдилар.

Кичик гуруҳларга бўлиниб ташкил этилган назорат ишлари  жараёнларида «Ўрда» экологик боғи, «Ором» бозори, «Кўк бозор» ва шаҳримиздаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари кўздан кечирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!