» » Навбатдаги 55 сессияда вилоят сектор раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди

Навбатдаги 55 сессияда вилоят сектор раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди

22 май 2024 г 432 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоятдан сайланган Сенат аъзолари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессия кун тартибига 4 та масала киритилди.

Дастлаб, вилоят сектор раҳбарларининг аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, “Сайҳунобод тажрибаси”ни жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш борасида 2024 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят прокурори Исламджан Эргашходжаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташпулатовнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилгунга қадар ҳудудларда шаҳар ва туманларнинг сектор раҳбарлари ҳисботлари ҳам сессияларда эшитилди.

Сессия кун тартибида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Мансур Кубаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод этиш, вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКнинг солиқ турларидан шаклланган солиқ қарздорлигини тўлашни кечиктириш ва вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!