Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги 53 сессияси ўтказилди
26 апрель 2024 г 824 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик учунчи сессияси ўтказилди.
Унда вилоятдан сайланган Сенат аъзолари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессия кун тартибига 13 та масала киритилди.
Сессия аввалида, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов, Президентнинг Жиззах вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Раҳматилла Бўриев, Бош прократура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи Бегзод Менглиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хамид Хасанов, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Муродбек Рахмонбердиев, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Санобар Суярова ҳамда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Суннатулла Мирзакабилов ахборот беришди.
Шундан сўнг, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова ва вилоят рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Илҳом Маматқулов сўзга чиқшди.
Шунингдек, сессия кун тартибидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда Халқ депутатлари
вилоят Кенгаши депутатларининг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари ва вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!