Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Россиянинг бир қатор IT корхона раҳбарларидан иборат делегация Жиззах вилоятида бўлди
24 май 2024 г 264 Комментарии: 0
Россия Федерациясининг Омск вилоятидан бир қатор IT корхона раҳбарларидан иборат делегация Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Жиззах вилоятидаги IT инфратузилмани ўрганиш ва IT йўналишидаги корхоналар учун яратилган қулайликлар ва имтиёзлар билан яқиндан танишиб чиқиш бўлди.
Ташриф давомида меҳмонлар ҳудуддаги IT Park, IT академия, Kiberarena, Sambhram IT университети, Қозон Федерал университети Жиззах филиали ва бир қатор IT Park резидентлари фаолияти билан яқиндан танишишди.
Ташриф сўнгида IT корхона раҳбарлари Жиззах вилоятида яратилган имкониятлардан мамнун эканлигини ва тез кунларда Жиззах вилоятида ўз IT корхоналарини ташкил этишга келишиб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!