» » Арнасойда ипак қурти етиштириш жараёнини кўздан кечирилди

Арнасойда ипак қурти етиштириш жараёнини кўздан кечирилди

25 май 2024 г 265 Комментарии: 0

Мамлакатимизда пила соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётир. Соҳага илғор инновацион техналогиялар ва иш услублари жорий этилмоқда.

Жорий йилда Арнасой туманида “Al Abbos silk” МЧЖ кластери томонидан 1220 қути ипак қуртини етиштириш учун фермер ва касаначилар ўртасида шартномалар имзоланиб жами 78 тонна пилла топшириш режаси белгиланган. Мазкур режага мувофиқ Чўлқувар МФЙда фермер ва касаначилар етиштирилган пилла ҳосили териб олинмоқда.

Пилла териш жараёнида Арнасой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Одил Мусанов, Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бобоқулов ҳамда Жиззах вилояти “Al Abbos silk” МЧЖ кластери раҳбари Ҳолисхон Бобоевалар маҳаллада биринчилардан бўлиб пилла терилаётган хонадонга бориб, касаначи Муҳайё Боқиевани қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!