» » Германиянинг “Hochschule Anhalt” университети Жиззахда

Германиянинг “Hochschule Anhalt” университети Жиззахда

25 май 2024 г 387 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигига Германиянинг “Hochschule Anhalt” амалий фанлар университетидан делегация ташриф буюрди.

Делегация вакиллари билан вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг учрашуви ўтказилди.

Учрашувда “Қайта тикланувчи энергия ва саноат интернети” ҳамда келажакда вилоятда фаолият юритаётган олий ўқув юртларидан профессор-ўқитувчилар алмашинуви ва бизнес учун энергия ишлаб чиқариш ва тарқатиш сектори учун бошқарув воситаларини ишлаб чиқариш муҳандислар мижозлар талабига кўра режалаштириш ва лойиҳалаш техника, фавқулодда қувват манбаи учун бошқарув элементлари, электр станциялари ва ҳудудларни бошқариш тизимлари, коммутатор қурилмалар ишлаб чиқариш ҳамда автоматлаштириш янги заводларнинг контсепцияси ва жорий этилиши, мавжуд тизимларни янгилаш ва ўзгартириш таклифлар беришди.

Учрашув давомида вилоят ҳокими Эргаш Салиев таклифларни ўрганиб, келажакда ҳамкорлик борасида ишлаш маъқуллиги таъкидлади.

Делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройидаги вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги имкониятлари акс этган кўргазмалар ҳамда Жиззах IT Park филиали, фаолияти билан яқиндан таништирди.

Меҳмонлар Жиззах политехника институтига ҳам боришди у ерда институт ректори билан ўтказилган учрашувда келажакда профессор-ўқитувчилар алмашинуви, талабалар мобиллиги ва илмий лойиҳаларда биргаликда фаолият олиб бориш ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!