Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманидаги маҳаллада «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилмоқда
28 май 2024 г 283 Комментарии: 0
Бугунги кунда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш борасида ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори «яшил» иқтисодиётга ўтиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, энергия самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди.
Давлатимиз раҳбарининг юқорида баён этилган қарорида 2023 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастурини амалга ошириш белгиланган.
Дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соатига давлат буджетидан 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.
Фориш туманида ҳам бу борада самарали ва тизимли ишлар амалга оширилиб, маҳаллаларда мутасаддилар томонидан уйма-уй юриш орқали «Қуёшли хонадон» дастурининг афзалликлари ҳақида аҳолига кенг тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Фориш тумани «Боғдон» маҳалласида ҳам «Қуёшли хонадон» дастури доирасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
– Маҳалламизда «маҳалла еттилиги» томонидан уйма-уй юриш орқали «Қуёшли хонадон» дастури ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил тушунчалар бераяпмиз, – дейди «Боғдон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эврест Жўрақулов.
– Ҳозиргача дастур доирасида Комилжон Каримов, Насиба Жўрақулова, Фарҳод Ҳакимов, Маҳмуд Норқозоқов, Алишер Тангриев, Омонгул Узоқова ва бошқа маҳалладошларимиз дастур доирасида ўз хонадонларига қуёш панеллари ўрнатишди. Бугунги кунгача улар сони ўндан ошди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!