Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қарор ижроси амалда
29 май 2024 г 129 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2021 йилдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли Қарорида берилган топшириқлари ижроси юзасидан Жиззах вилоятида 2024 йилнинг ўтган даврида бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.
Хусусан,
2024 йилда ҳоким ёрдамчиларb томонидан вилоят бўйича жами
263 058 та хонадонлар даромадидан келиб чиқиб, 4 та тоифага ажратиб олинди.
Жумладан, 1-тоифа камбағал хонадон бўлиб, 15 816 та хонадонни,
2-тоифа кам даромадли хонадон бўлиб, 48 921та хонадонни, 3-тоифа яшаш шароити яхши хонадон бўлиб, 120 932та хонадонни, 4-тоифа ўзига тўқ хонадон бўлиб, 77 389 та хонадонни ташкил қилади.
Вилоятда жорий йилда “Онлайн маҳалла” платформасида шакллантирилган умумий қиймати 109,9 млрд.сўм шундан 66,8млрд.сўм ўз маблағи ва 43,2 млрд.сўм банк кредити маблағлари эвазига 800 та лойиҳаларнинг ишга туширилиш натижасида 2 077 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Ҳоким ёрдамчилари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунга қадар жами қиймати 8,1 млрд.сўмлик78 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 230 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудуднинг мавжуд ресурс салоҳиятидан, жумладан табиий минерал-хом-ашё ва меҳнат ресурслари ўрганиб чиқилиб драйвер соҳаларини ривожланишига туртки берадиган
70 та маҳаллаларда асосий драйверга ихтисослашганлиги аниқлаб олинди, ўрганишлар натижасида иссиқхона, саноат, ҳунармандчилик, дехқончилик, чорвачилик, туризм, хизмат кўрсатиш ва кичик ишлаб чиқариш йўналишларида янги лойиҳаларни ривожлантириш эвазига аҳолини камбағалликдан чиқариш ва ишизлар сонини камайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилди.
Мисол тариқасида, Шароф Рашидов тумани “Пастки сўлоқли”, “Туёқли” ва “Қораёнтоқ” маҳаллалари иссиқхона йўналишига, Дўстлик тумани “Саноатчилар” маҳалласида 3,0 гектар ер майдонида микромарказ ташкил этилиши ҳисобига кичик ишлаб чиқариш йўналишларига ихтисослаштирилди.
Вилоятда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурлари доирасида
2024 йилнинг 24 май кунигача тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган жами 9 882 нафар фуқароларга 161,1 млрд.сўмлик кредит ажратилиб, ушбу фуқаролар ўз лойихалари асосида қўшимча даромад манбаи шакллантирилиб, оиладаги иқтисодий ҳолати яхшиланиб келмоқда.
Жумладан, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида 8 808 та лойихаларга 141,2 млрд.сўм, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси асосида 524 та лойихага
13,4 млрд.сўм, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан 550 та лойихаларга 6,5 млрд.сўм ажратилди.
Шунингдек, йўналишлар кесимида қишлоқ хўжалиги техниклари ва асбоб-ускуналари учун 357 та лойихага 10,6 млрд.сўм, тикувчилик йўналишида 2330 та лойихаларга 18,8 млрд.сўм, чорвачилик йўналишида
1565 та лойихага 35,4 млрд.сўм маблағлар ажратилди.
Бунинг натижасида ҳоким ёрдамчилари томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлар ҳамда кичик лойихаларни ишга туширилиши орқали фуқароларнинг бандлиги таъминланди, янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасанинг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарорига мувофиқ Агентлик таркибида “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш” жамғармаси ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар фуқароларга ажратиб келинмоқда.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган тавсияларга асосан
2024 йилдатадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга январ-май ойларида жами 407 нафар фуқароларга 3 459,5 млн.сўмлик субсидия ажратиш юзасидан буйруқлар қабул қилинди, шу билан бир қаторда239 нафар фуқароларга
1075,5млн.сўмлик маблағлар ажратилган. Натижада 250нафардан ортиқ фуқароларни даромадлари ортиб, иш билан банд қилинди ҳамда ижтимоий дафтарлардан чиқиб ўз тадбиркорликларини бошлашга эришилди.
Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда ва бу қаторида вилоятимизда ҳоким ёрдамчилари томонидан томорқалари мавжуд 197 187 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб онлайн платформага жойлаштирилишига эришилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024йил
5апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-153-сонли қарорига мувофиқ, вилоят бўйича 20 338 та лот 11 098 гектар ер ажратилиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан7 896 талотёки 4 815 гектари хатловдан ўтказилишига эришилди ва хатлов давом эттирилиб бўш ерлардан унумли фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.
А.А. Эргашев
Жиззах вилоят ҳокимлиги котибият мудири.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!