Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятидаги ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолияти самарадорлиги қониқарлими?
27 июнь 2022 г 619 Комментарии: 0
Хўш, Жиззах вилоятида мазкур лавозим эгаларининг иш фаолияти самарадорлиги қониқарлими?
Вилоятда 2022 йил 10 январдан барча 299 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлаган. Ҳоким ёрдамчилари томонидан 239,9 минг хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилган ва online-mahalla.uz платформасига киритилган. Хатлов натижаларига кўра, хонадонлар 4 тоифага бўлиниб, тоифасига қараб ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилган.
Шунингдек, хатлов натижаларига кўра, 1-тоифа – даромади кам, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар 13 минг (5,4%), 2-тоифа – доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги хонадонлар 154,9 минг (64,6%), 3-тоифа – ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар 12,4 минг (5,2%), 4-тоифа – иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар 59,6 мингтани (24,8%) ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятда маҳаллабай ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Унда қайд этилишича, бугунги кунда вилоятда ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш, оилалар иқтисодини мустаҳкамлаш учун даромад манбаини яратиш мақсадида бир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Жумладан, вилоятида паррандачиликни ривожлантириш учун 299 та маҳаллага “Агробанк” АТБ томонидан 3 миллиард сўмлик ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 300 дона (150 минг бош қувватга эга) инкубатор ва генераторлар олиб ҳоким ёрдамчилари ихтиёрига берилган. Ҳозирда ушбу инкубаторларга 597,3 минг дона тухум қўйилиб, 313,3 мингдан ортиқ жўжа очиб чиқилди.
Жорий йил бошидан 205,5 минг дона жўжа 4 минг 819 та хонадонга тарқатилган. Ўтган йили 7-9 мингдан жўжа тарқатилган бўлса, бу йил ушбу берилган инкубаторлар орқали очирилган жўжаларни 3-5 минг сўмдан аҳолига арзон нархларда етказиб берилиши йўлга қўйилди. Вилоятдаги мавжуд 299 қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини электр таъминотида узилиш бўлганида узлуксиз ишлаб туришини таъминлаш мақсадида электр моторлар билан таъминланган. Бундан ташқари 9 минг 414 та фуқарога 4 минг 615 гектар ер участкалари “E-АUKSION” савдо майдончаси орқали ажратиб берилиб, уларнинг бандлиги таъминланган.
Жиззах вилоятида “Агробанк” АТБ бошқарув раиси ўринбосари А.Эргашевнинг таъкидлашича, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида “Агробанк” АТБ ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 4,5 миллиард сўм маблағ ажратиб берилган.
Ушбу маблағ ҳисобидан 299 та шкаф, 299 та стол, 1 минг 250 та стул, 271 та компьютер, 274 та принтер (3х1), 4 та контейнер (жиҳозланган хона) билан таъминланган. 29 та ҳоким ёрдамчилари хонасининг ижара тўлови қопланган. 125 та ҳоким ёрдамчилари хонаси таъмирланган.
Вилоят бўйича танлаб олинган 48 та намунали маҳалла ҳудудида узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона, балиқчилик бўйича 49 та лойиҳани амалга ошириш учун “Агробанк” АТБ томонидан 13,7 миллиард сўмлик ҳомийлик маблағлари ажратиб берилган. Жорий йилнинг 23 июнь ҳолатига вилоят тижорат банклари томонидан 9 минг 836 нафар талабгорга 251,8 миллиард сўмлик кредитлар (йиллик режа 47%) ажратиб берилган.
Қуёнчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида жорий йилда 17,1 минг дона, жумладан 6,9 миллиард сўм кредит ҳисобига 14,6 минг дона ва туманлардаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан 2,5 минг дона қуён ҳомийлик асосида олиб берилган. Шунингдек, “Агробанк” АТБ томонидан янгидан 17 та қуёнчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларга 2,1 миллиард сўм кредит ажратилган. Ушбу кредит ҳисобидан 4,9 минг дона қуён олиб келинган. 2022 йил 1 июнь ҳолатига 17 та тадбиркор томонидан 238 та хонадонга 2,6 минг дона қуён тарқатилган.
Асаларичилик соҳасини ривожлантириш мақсадида жорий йилда 11,4 минг дона, жумладан 8,4 миллиард сўм кредит ҳисобига 304 та фуқарога 7,2 минг дона ва туманлардаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан 4,2 минг дона асалари уяси ҳомийлик асосида олиб берилган.
Муҳайё Тошқораева
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!