Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Хитойнинг Цзянси провинцияси Наньчан шаҳрининг Халқ сиёсий маслаҳат Кенгаши раиси Жиззахга келди
17 май 2024 г 402 Комментарии: 0
Хитой Халқ Республикаси Цзянси провинцияси Наньчан шаҳрининг Халқ сиёсий маслаҳат Кенгаши раиси Сяо Ювэнь бошчилигида ҳукумат вакиллари ва бизнес доира вакилларидан иборат делегация аъзолари Жиззах вилоятига ташриф буюришди.
Делегация аъзоларини вилоят ҳокими ўринбосари Иброҳим Комилов кутиб олди. Учрашув давомида И.Комилов делегация аъзоларига Ўзбекистондаги, жумладан Жиззах вилоятидаги янги тенденциялар ва инвестициявий имкониятлар ҳақида тақдимот ўтказди.
Шунингдек, бизнес доира вакиллари билан тиббиёт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикир алмашишдилар, Ўзбекистонда бизнес учун яратилган улкан имкониятлар ҳақида маълумот бериб, Жиззах вилоятида ўз салоҳиятини кашф этишга таклиф қилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!