Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Расмий муносабат
16 май 2024 г 73 Комментарии: 0
Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев куёвига 29 млрд. сўмга киберспорт мажмуаси қуриб берган” деган ўрганилмаган бир томонлама ёндашилган хабарлар тарқалди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Вилоятда 50 га яқин киберспорт клублари фаолият юритмоқда. Ҳар йили киберспорт бўйича турнирларнинг туман ва вилоят босқичлари ташкил этилиб, ғолиблар турнирларнинг республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.
Жумладан, ўтган йилда ўтказилган “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати финал босқичида PUBG Mobile ўйинида “Жиззах теам” фахрли 3-ўринни эгаллади.
Вилоятда IT соҳаси ҳам юқори суратлар билан ривожланиб бормоқда. Вилоятда 6 та корхона IT хизматлар эспорти билан шуғулланиб келмоқда.
Бундан 5 йил олдин вилоятда IT соҳасида ёшларга таълим бериш бўйича бор йўғи 3 та ўқув маркази мавжуд бўлган бўлса бугунги кунга келиб улар сони 30 тадан ошди ва 25 000 мингдан зиёд ёшлар ушбу ўқув марказларида таълим олиб келишмоқда. 2023 йилнинг ўзида Жиззах шаҳрида 2 та IT академия ташкил этилди.
Шунингдек, маҳаллий, республика ва халқаро даражадаги киберспорт мусобақаларини ташкил қилиш, киберспорт билан шуғулланувчи вилоят ёшларига қўшимча шароитлар яратиб бериш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан Жиззах шаҳри марказида жойлашган собиқ Теннис корти биноси тўлиқ қайтадан таъмирланиб, халқаро талаблар асосида, нафақат Ўзбекистонда балки, Ўрта Осиёда энг йирик “JIZZAKH CYBER ARENA”си барпо этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!