» » Жиззах вилояти ҳокими Тяньцзинь университетига борди

Жиззах вилояти ҳокими Тяньцзинь университетига борди

05 июнь 2024 г 351 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Тяньцзинь университетига ташриф буюрди ва у ерда университет раҳбарияти билан учрашди.

Университетда 500 нафар профессор ўқитувчилар ва 11 000 нафардан зиёд талаба таҳсил олади.

Тяньцзинь университетининг дунё бўйлаб 22 та филиали мавжуд.

Университетнинг асосий драйверлари роботатехника,  яшил энергия, инновация, IT,  3D чоп этиш (принтер) ҳамда электро техникалардир.

Хитой Халқ Республикасидаги энг йирик 3 та инновацион марказидан бири ушбу университет ҳудудида жойлашган.

Бундан ташқари, Тяньцзинь университети қошида  энг кучли лаборатория ҳамда олимлар ва талабаларнинг амалиёт ўташи учун Тяньцзин инновацион парки жойлашган.

Университет раҳбарияти 2025 йилда ўз филиалини Ўзбекистонда очишини таъкидлади.

Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев Жиззахда ушбу университет филиалини очиш ва Жиззах технопаркида лабороторияларни ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик таклифини  билдирди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!