» » Тяньцзинь провинцияси ҳокимининг ижрочи ўринбосари Лиу Гуипинг билан учрашув ўтказилди

Тяньцзинь провинцияси ҳокимининг ижрочи ўринбосари Лиу Гуипинг билан учрашув ўтказилди

05 июнь 2024 г 457 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Э. Салиев бошчилигидаги делегация Тяньцзинь провинцияси ҳокимининг ижрочи ўринбосари билан учрашди.

Учрашувда Тяньцзинь провинцияси ҳокимининг ижрочи ўринбосари Лиу Гуипинг нутқ сўзлади.  У Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикалари ўртасидаги илиқ муносабатлар,  охирги йиллардаги олий даражадаги ташрифлар ва уларнинг натижалари, Тяньцзин провинцияси билан Жиззах вилояти ўртасидаги муносабатларни янада яхшилашга доир масалалар ҳақида гапирди.

Шунингдек, Лиу Гуипинг Тяньцзиннинг салоҳияти, мавжуд шарт-шароитлари,  таьлим соҳасидаги имкониятлари,  қисқача шаҳар тарихи ҳамда дунё Портлари ичида 7 ўринда турадиган Тяньцзин порти ҳақида ҳам бир қанча маьлумотлар бериб ўтди.

Шу билан бир каторда, ҳудудда мавжуд фойдали қазилмалар ва туристик салоҳияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

Шундан сўнг,  Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев қабул учун миннатдорчилик билдириб, икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшиланишига сабаб бўлаётган икки давлат раҳбарлари томонидан яратилиб берилаётган имкониятлар ҳақида гапирди.

Жиззах вилоятига  инвестиция киритмоқчи бўлган хитойлик инвесторларга Жиззах вилоятининг савдо-иқтисодий,  ижтимоий,  туризм,  саноат ва бошқа бир қатор йўналишларидаги яратилган имкониятлар ва  ушбу соҳаларда берилаётган имтиёзлар ҳақида ҳам гапириб ўтди. 

Шунингдек, Э.Салиев жорий йилнинг 27-30 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Жиззах вилоятидаги халқаро Мақом фестивалига Лиу Гуипингни таклиф қилди.

Шу билан бир қаторда, сентябрда Жиззах вилоятида ташкиллаштириши кутилаётган Халқаро бизнес форумга Тяньцзинь провинцияси давлат идораси ходимлари ва тадбиркорларни таклиф қилди.

Юқоридаги билдирилган таклифларга мезбон томон илиқ муносабат билдирган ҳолда ўз миннатдорчилигини билдирди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!