» » Янгиободда «Маданият карвони» концерт дастури бўлиб ўтди

Янгиободда «Маданият карвони» концерт дастури бўлиб ўтди

04 июнь 2024 г 270 Комментарии: 0

Янгиобод тумани марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекистон давлат филармонияси» давлат муассасаси томонидан катта концерт дастури бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган ушбу галаконсерт кўтаринки руҳда ёрқин таассуротларга бой бўлди.

Айниқса, таниқли ижодкорлар ва элимиз суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар стадионга йиғилган аҳоли ва ёшлар қалбини хушнуд этиб, барчани ўйинга чорлади ва уларга унутилмас лаҳзаларни туҳфа этди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!