» » Янгиобод туманида янги сунъий қопламали стадион қурилиб, фойдаланишга топширилди

Янгиобод туманида янги сунъий қопламали стадион қурилиб, фойдаланишга топширилди

05 июнь 2024 г 295 Комментарии: 0

«Ташаббусли буджет» лойиҳаси асосида Янгиобод тумани спорт мактабида кўркам ва замонавий тусдаги сунъий қопламали усти ёпиқ футбол майдони бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Кўрган кўзни қувонтирадиган, кўплаб қулайликларга эга ушбу спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, соҳа вакиллари ҳамда спортчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев аҳоли ва ёшларни янги спорт маскани билан муборакбод этиб, ушбу даргоҳ ёшларимизни жисмонан баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилишини таъкидлади ва бу ердан етук спортчилар, жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига тилак билдирди.

Албатта, бу ўйингоҳ нафақат ёшлар, балки, кенг жамоатчилик учун чинакам туҳфа бўлди. Стадионда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун етарли шароит ҳозирланган.

Тадбир давомида сўз олган маҳалла фаоллари ва ёшлар ўз хурсандчиликларини яширишмади. Аҳоли ва ёшлар яратилаётган бу каби шароитлар ва кўрсатилаётган эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдор эканликларини билдирдилар.

Тадбир давомида ушбу спорт мажмуасининг бунёд этилишида фаоллик кўрсатган маҳалла фаоллари ва ёшларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!