» » Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

11 июнь 2024 г 1 754 Комментарии: 0

Шукуруллаев Сардор Шухратович Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Сардор Шукуруллаев 1991 йилда туғилган. Маълумоти олий, 2012 йилда Ўзбекистон халкаро Ислом академияси (бакалавр) ва 2014 йилда Ўзбекистон Миллий университети (магистратура)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, макроиқтисодиёт.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Собиқ вилоят ҳокими ўринбосари Синдор Рахмонқулов мазкур лавозимда 2021 йилнинг 28 апрелидан буён ишлаб келаётган эди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!