» » Рeспублика ишчи гуруҳ вакиллари Арнасой туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди

Рeспублика ишчи гуруҳ вакиллари Арнасой туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди

14 июнь 2024 г 402 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоятнинг Арнасой, Янгиобод туманларини ҳамда Фориш туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий вазифалар белгилаб олиниб, жойларда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Жумладан, Арнасой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш таҳлили, иқтисодий кўрсаткичлари, сектор ва маҳаллалардаги ташкилий ва амалий тадбирлар, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш йўналишидаги ишлар, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллада маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш ҳамда уюшма ва «маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда томорқалардан самарали фойдаланиш борасидаги ишлар ҳам кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар ва қилиниши керак бўлган ишлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!