» » Республика ишчи гуруҳи Ғаллаорол туманининг 1-сектор ҳудудидаги маҳаллада ўрганиш олиб борди

Республика ишчи гуруҳи Ғаллаорол туманининг 1-сектор ҳудудидаги маҳаллада ўрганиш олиб борди

06 апрель 2024 г 165 Комментарии: 0

Республика ишчи гуруҳи Ғаллаорол туманининг 1-сектор ҳудудидаги Ғўбдин ҚФЙ еттилиги билан маҳаллада олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбат ўтказди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги Гумсой қишлоғида яшовчи Тиловов Шарофиддин хонадонига ташриф буюриб, лалми худудда яшасада бугунги кунда хонадон эгалари ўз томорқа ерларидан унумли фойдаланган ҳолда узумчилик, писта, бодом, олма ва олхўри меваларини ҳамда иссиқхона ташкил қилиб лимон етиштириш бўйича ўзига хос тажриба мактаби яратганлиги кўздан кечирилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ушбу хонадон тажрибасини тарғиб қилиш мақсадида Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан бир гуруҳ тадбиркор ва деҳқонларни таклиф қилиш бўйича келишувга эришилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!