Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятининг 3 та туманида ижтимий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди
13 июнь 2024 г 508 Комментарии: 0
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоятнинг Арнасой, Янгиобод ва Фориш туманларини ижтимий-иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, мазкур ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш таҳлили, иқтисодий кўрсаткичлари, сектор ва маҳаллалардаги ташкилий ва амалий тадбирлар, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш йўналишидаги ишлар, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллада маънавий-маърифий, маданий ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш ҳамда уюшма ва “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Ушбу йўналишдаги ишлар жойларда ишчи гуруҳлар тузилган ҳолда ўтказиш белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!