Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбекистонда 60 минг киши қатнашадиган оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади
20 июнь 2024 г 438 Комментарии: 0
23 июнь куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Халқаро Олимпия куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни ва Ёшлар кунига бағишланган «BYD Янги Нафас» анъанавий оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Шунингдек, Тошкентда олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари иштирокида ҳам «Ватан қалқони» ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилади.
«BYD Янги нафас» ва «Ватан қалқони» оммавий югуриш мусобақаларида мактаб ўқувчилари, талабалар, сайёҳлар, тадбиркорлик ва давлат тузилмалари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, жамоат арбобларидан иборат 60 мингга яқин киши иштирок этиши режалаштирилмоқда.
Анъанавий оммавий югуриш мусобақаси масофаси 3 километр бўлиб, Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Бухоро, Қоровулбозор, Ғузор, Урганч ва Нукус шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб ўтади.
Тошкентда пойга старти «Янги Ўзбекистон» боғида берилади. Барча оммавий югуриш мусобақалари бир вақтнинг ўзида эрталаб соат 07:00 да бошланади. Ҳозирча ташкилотчилар совринларни эълон қилмаган.
Қайд этиш лозимки, тадбир «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ташкилий кўмагида ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!