» » Юртимизда лайлаклар кўпаймоқда

Юртимизда лайлаклар кўпаймоқда

20 июнь 2024 г 378 Комментарии: 0

Лайлакларнинг икки, уч ва ҳатто тўрт қаватли уялари Сирдарё, Тошкент, Жиззах вилоятларида кўп учрайди. Айниқса, кейинги йилларда бундай инлар сони сезиларли даражада ортаётганлиги кузатилмоқда.

Ушбу паррандалар симёғочларга уя қуради. Маълумотларга кўра, улар битта уя қуриш учун ўртача юк машинасини тўлдирадиган ҳажмдаги шоҳ-шаббани ташиб келтиришар экан.

Билишимизча, лайлакларнинг электр узатиш линиялари таянчларида жойлашуви тармоқда қисқа туташувлар ҳосил қилиши ва оқибатда бу таъминотдаги узилишларга сабаб бўлади. Лайлаклар қўним топган ҳудудларда уларнинг ҳар жиҳатдан зиёнсиз ва қулай ин солишлари учун инсон ёрдами керак. Ўша симёғочлардаги қисқа туташувларни олдини олишга қаратилган, чора ўйлаб топган маъқул.

Нима бўлганда ҳам юртимизнинг кўплаб ҳудудларида учрайдиган лайлакларнинг бундай бетакрор «маҳаллалари» фусункор табиатимизнинг ўзига хос бир бўлаги сифатида кишига завқ бағишлайди.

Маълумот учун. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг «Туркистон оқ лайлаги» деб номланган маълумотдан:

«Яшаш жойлари. Воҳалар, суғориладиган майдонлар, ботқоқлар, дарё бўйлари.

Яшаш тарзи. …Баланд дарахтларда, электр узатиш таянчларида колония бўлиб уялайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!