Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбекистоннинг икки вилоятида умумий қуввати 500 MW бўлган шамол электр станциялари қурилади
13 май 2024 г 267 Комментарии: 0
Ушбу лойиҳаларнинг пудратчилари сифатида Universal Energy’нинг шўба корхоналари Peak Wind Alpha вa Peak Wind Beta МЧЖлар кўрсатилган. Мажбуриятлар бажарилиши учун 9 млн долларлик банк кафолати кўзда тутилган.
Ҳар бир лойиҳа доирасида 250 MW қувватга эга шамол электр станциялари, электр узатиш линиялари қурилади. Инвестор ҳар бир лойиҳани амалга ошириш учун 250 миллион доллар ажратиши қайд этилган.
«Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» ушбу шамол электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил давомида сотиб олиш кафолотини олган. Ўз навбатида, электр энергиясининг қанчадан сотиб олинишига аниқлик киритилмаган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!