Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади
25 июнь 2024 г 677 Комментарии: 0
Шу йилнинг 27–30 июнь кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида II Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади. Айни пайтда нуфузли тадбирга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Анжуманда ҳар бир ҳудуд ўз миллий бурчаги билан қатнашади.
Маълумот учун: тадбир доирасида халқаро мусиқа ярмаркаси, мақом санъатига оид турли кўргазмалар, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, фотосуратлар намойиши ҳамда ярмаркалари ташкил этилади. Шу муносабат билан ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Иштирокчилар учун барча қулайликларга эга меҳмонхона, ошхона ва бошқа кўнгилочар масканлар ҳозирланмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!