Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда тадбиркор аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилди
25 июнь 2024 г 344 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида Жиззах вилоятида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари в.в.б. Н.Умарова, Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Мухторова иштирокида 100 нафарга яқин хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Маълумки, давлатимиз томонидан бу борада яхлит тизим яратилган бўлиб, аёлларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашилмоқда ва шу орқали уларнинг бандлиги таъминланмоқда.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад тадбиркорликни аёллар ўртасида ривожлантириш, уларнинг тадбиркорлик йўналишидаги фикр-мулоҳазаларини тинглаш, бугунги кунда тадбиркорларга яратилаётган шароитлар ва имтиёзлар, амалга оширилаётган янгидан янги лойиҳалар ҳақида тушунча бериш.
Ўтказилган учрашувлар давомида аниқланган муаммо ва таклифлар умумлаштирилиб, тахлил этилиб, маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий ҳокимликлар, вазирлик ва ташкилотлар доирасида ҳал этилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!