Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда
31 январь 2024 г 353 Комментарии: 0
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш бугунги куннинг муҳим талабларидан бири ҳисобланади.
«Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими томонидан маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор янги лойиҳалар ҳаётга жорий этилмоқда.
Яқинда вилоят солиқ бошқармаси ва Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали ҳамкорлигида ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида «Ёш тадбиркор-элга мададкор» лойиҳасида танлов бўлиб ўтди.
Мазкур танловга олийгоҳнинг иқтисод йўналишида таълим олаётган 20 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
Тадбирда улар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб килишга, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғояларини амалга оширишга кўмаклашади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!