Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманининг энг узоқ маҳаллаларида аҳоли муаммолари ўрганилди
02 июль 2024 г 311 Комментарии: 0
Фориш туманининг 4-сектор ҳудудидаги «Дарвоза» ва «Истиқлол» маҳаллалари туманнинг энг узоқ ва чекка маҳаллалари бўлиб, Қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарада жойлашган.
Республика ишчи гуруҳи аъзолари 4-сектор раҳбари билан «Дарвоза» ва «Истиқлол» маҳаллаларида бўлишиб, узоқ маҳаллаларда яшовчи аҳоли турмуш тарзи ҳамда «хонадонбай» юриш орқали муаммоларини ўрганишди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари «маҳалла еттилиги», ҳоким ёрдамчилари, маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари иш фаолиятини ўрганишди.
Ўрганиш давомида аҳоли бандлиги, субсидия ва кредитлар ажратилиши, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, оилалардаги ажримлар, нотинч оилалар билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳар иккала маҳаллалардаги умумтаълим мактаблари, қишлоқ оилавий шифокорлик пунктлари ҳолати ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳолати билан ҳам танишдилар.
Ўрганиш давомида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан мутасаддиларга зарур таклиф ва тавсиялар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!