» » Иқтидорли ёшлар учун яна бир имконият

Иқтидорли ёшлар учун яна бир имконият

09 июль 2024 г 354 Комментарии: 0

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2024 йилги 1-очиқ стипендия танлови тўғрисидаги янгиликларни ёш давлат хизматчилари, ОТМ талабалари, илмий изланувчилар, мактаб ўқувчилари орасида кенг тарғиб этишга қаратилган навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди.

Унда 4000 нафарга яқин давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари ва олий ўқув юртлари талабалари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Жиззахлик “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари иштирок этишди.
Мақсад:
"Эл-юрт умиди"жамғармасининг танловларига оид янгиликларни кенг тарғиб этиш;
танловга иқтидорли ва истиқболли ёшларни жалб қилиш;
ёшларимизни давлат раҳбари томонидан яратиб берилган имкониятлар билан таништириш.

Ўтказилган семинар давомида вилоят ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли мутахассислардан жавоб олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!