» » Янгиобод туманида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди

Янгиобод туманида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди

10 июль 2024 г 205 Комментарии: 0

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳамда Янгиобод мактабгача ва мактаб таълим бўлими, Янгиобод тумани Мудофаа ишлар бўлими ҳамкорликда туман ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, муаммоларини ўрганиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ёшлар - миллий армиямиз нигоҳида!» шиори остида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

Дастлаб сўзга чиққанлар ёшларнинг онгига таъсир қилувчи турли омилларнинг салбий оқибатлари ва интернет тармоғидан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар бердилар.

Шунингдек, янги Ўзбекистоннинг миллий армияси, куч-қудрати унда яратилаётган кенг имкониятлар, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш ва олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олиш тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида ёшларнинг ҳарбий ва ижтимоий соҳадаги муаммолари ўрганилиб, уни ижобий ечими бўйича келишиб олинди. Якунда ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!