» » Зарбдор туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

Зарбдор туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

11 июль 2024 г 261 Комментарии: 0

Зарбдор туманидаги «Нурафшон» маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари билан бир қаторда, ҳудуддаги аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан куни кеча вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Ташпўлатов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирокида «Сайёр қабул» ўтказилди.

Ўтказилган «Сайёр қабул» давомида ҳудуддаги фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди.

Келиб тушган мурожаатлар тегишли масъулларни жалб этган ҳолда жойида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек муддат талаб қилган мурожаатларни қисқа муддатларда белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!