» » Арнасойда видеоконференция алоқа воситаси орқала фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди

Арнасойда видеоконференция алоқа воситаси орқала фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди

12 июль 2024 г 293 Комментарии: 0

Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, шу жумладан ҳокимлар мунтазам равишда чекка ҳудудлардаги аҳолини видеоконференция алоқа воситаси орқала қабул қилиш жараёни кенг йўлга қўйилмоқда.

Жумладан бугун Арнасой тумани ҳокимлиги биносида секторлар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида видеоконференция алоқа воситаси орқали фуқаролар қабули ўтказилди.

Мазкур қабулда аҳолидан суюлтирилган газ, моддий ёрдам, электр энергияси, уй-жой таъмири, кадастр, тикув машина, маҳаллани дайди итларнидан тозалаш каби масалалар юзасидан 18 та мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу видеоконференция алоқа воситаси орқали ўтказилган қабулда кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!