» » Ғаллаоролда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармасининг сайёр қабули ўтказилди

Ғаллаоролда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармасининг сайёр қабули ўтказилди

04 ноябрь 2022 г 385 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда Ғаллаорол туман ҳокимлиги ҳамда Жиззах вилоятидаги алоқа корхоналари ва мобил алоқа компания раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда тадбиркорлар ва фуқаролар ўзларини қизиқтирган ва ўзларида мавжуд бўлган муаммолар юзасидан масъул раҳбарларга мурожаат қилиб жавоб олишди.

Телекоммуникация хизматлари, жумладан, мобил алоқа ва интернет хизматлари бўйича келиб тушган мурожаатлар шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ўрганиш талаб қилинадиган мурожаатлар назоратга олиниб, масъул раҳбарларга эса топшириқлар берилди. Сайёр қабулда 40 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!