» » Жиззахда “Нексия” машинаси “Дамас” билан тўқнашди

Жиззахда “Нексия” машинаси “Дамас” билан тўқнашди

15 июль 2024 г 399 Комментарии: 0

“Нексия” ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарама-қарши йўналишга чиққан ва ўз йўлидан келаёган “Дамас” билан тўқнашган.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида “Нексия” машинаси “Дамас” билан тўқнашган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 13 июл куни содир бўлган.

Шу куни соат 17:00 ларда, Ш.Рашидов тумани “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-37 автомобил йўлида 24 ёшли ҳайдовчи “Нексия” машинасини Жиззах-Зафаробод йўналишида бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарама-қарши йўналишга чиққан.

Сўнг рўпарадан, ўз йўлидан келаётган 37 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Дамас” билан тўқнашган. Оқибатда “Дамас” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!