» » Ўзбекистонда BYD Seagull вa E2 электромобилларини ишлаб чиқариш бошланади

Ўзбекистонда BYD Seagull вa E2 электромобилларини ишлаб чиқариш бошланади

16 июль 2024 г 588 Комментарии: 0

BYD Uzbekistan Factory хитойлик ҳамкорлари билан Ўзбекистонда янги автомобил моделларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.

Хусусан, BYD Seagull вa E2 синов лабораторияларида текшириляпти. Аввалроқ, компания бош директори Шафқатбек Алимов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган моделлар импорт машиналарга нисбатан арзонроқ бўлишига ваъда берганди.

BYD Uzbekistan Factory хитойлик ҳамкорлари билан янги моделларни ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Компания хабарида келтирилишича, ишлаб чиқариш учун кўзда тутилган янги моделлар орасида BYD Seagull вa E2 ҳам бор. Уларнинг биринчи намуналари синов лабораторияларида текширилмоқда.

«BYD Seagull вa E2 моделлари учун сертификат синовларини ўтказиш мақсадида ушбу автомобиллар UzTest давлат муассасасининг Quality and Safety Testing синов лабораториялари комплексига топширилди», дейилади хабарда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 27 июн кунидан Жиззахдаги заводда BYD’нинг Chazor ва Song Plus Champion моделларини ишлаб чиқариш бошланганди. Шундан сўнг, «Ўзавтосаноат» раҳбари Улуғбек Рўзиқулов хитойлик ҳамкорлар билан В, С ва бюджет сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилгани, уларнинг биринчи намуналари синовдан ўтказиш учун лабораторияларга топширилганини маълум қилганди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!