Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
16 июль 2024 г 280 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимининг 2024 йил 21 июндаги 388-3-0-Қ\24-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда барча соҳаларда экспорт салоҳиятини ошириш ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ҳамда таклифларни эшитиш, фермер хўжаликлар томонидан етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларни экспортга йўналтириш борасида жойларда учрашувлар ўтказилмоқда.
Арнасой туман ҳокими ўринбосари – инвестициялар саноат ва савдо бўлими бошлиғи Эсонбой Яхшибоев томонидан тумандаги Янгибўстон ва Чинобод МФЙ ҳудудидаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда юртимизда етиштирилаётган мевалар ва сабзавотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш кўлами йил сайин ошиб бораётганлиги қайт этиб ўтилди.
Тадбирда экспорт қилиш жараёнидаги асосий тамойиллар, экспортни молиялаштиришнинг афзалликлари ва такомиллаштиришнинг янги усуллари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!