Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида «давлат харидлари» бўйича тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
24 ноябрь 2023 г 271 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида «давлат харидлари» бўйича тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Жиззах шаҳар Ёшлар инновацион марказида тадбиркорларнинг давлат харидларида иштирокини кенгайтириш, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ўрганиш мақсадида ҳудудларда давлат буюртмачилари ҳамда тадбиркорлик субъектларига «Бизнесга кўмак» тамойили асосида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашув Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилди.
Учрашувда Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги «Давлат харидлари» сиёсати департаменти бўлим бошлиғи Фурқат Рахмонов, Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги «Давлат харидлари» сиёсати департаменти мутахассиси Азизбек Рахимов Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги хузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси «Давлат харидлари мониторинги» бошқарма бошлиғи Абдулла Жўраев ҳамда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси раҳбари в.б. Эсонбой Яхшибоев иштирок этди.
Жиззах вилояти Давлат харидлари сохасида хакида гапириб ўтадиган бўлсак, 2023 йилнинг ўн ой давомида буджет ва корпаратив буюртмачилари томонидан 50765 та давлат харидида жами: 3 179.0 млрд сўм харидлар амалга оширилди. Жумладан: электрон дўкон орқали 29753 та давлат хариди жами: 319.7 млрд сўмлик, электрон аукцион орқали 1276 та давлат хариди жами: 8.2 млрд сўмлик, энг яхши таклифларни танлаш орқали 871 та давлат хариди жами: 122.4 млрд сўмлик, тендер савдолари орқали 730 та давлат хариди жами: 455.0 млрд сўмлик давлат харидлари амалга оширилган.
Учрашув давомида «Давлат харидларининг очиқлигини ва шаффофлигини таъминлаш орқали бизнесни яънада қўллаб-қувватлаш», давлат харидларини тартибга солувчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, «электрон кооперация порталининг эски ва янги таҳрири фарқлари» тўғрисида сўз юритилди. Тадбирда тадбиркорлик субъектларининг давлат харидлари бўйича муаммо ва таклифлари ўрганилди ва тадбир мутасаддилари томонидан тадбиркорларнинг давлат харидлари бўйича саволларига батафсил жавоблар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!