Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти солиқ бошқармаси тизимда коррупцияга йўл қўймаслик бўйича профилактик тадбирлар олиб бормоқда
17 июль 2024 г 285 Комментарии: 0
Жиззах вилояти солиқ бошқармасида тизимда коррупцияга йўл қўймаслик, солиқ текширувларини ўтказишда холислик тамойилига риоя этилиши бўйича профилактик тадбирлар олиб бормоқда.
Жиззах вилояти солиқ бошқармасида тизимда коррупцияга йўл қўймаслик, солиқ хизмати ходимларининг касб одоби, солиқ текширувларини ўтказишда холислик тамойилига риоя этиши бўйича чора- тадбирлар белгиланган.
Ҳар бир солиқ идораси вакили солиқ тўловчилар билан мулоқот давомида коррупция ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, улар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат ваколатлари доирасидан ўз шахсий манфаати йўлида фойдаланмаслик бўйича профилактик тадбирлари ўтказмоқда.
Уларнинг фаолияти давомида солиқ ходимлари томонидан таъмагирлик ҳолатлари кузатилган тақдирда ишонч телефон рақамлари ва телеграм бот каналларига мурожаат қилишлари тушунтирилди, тадбиркорларга махсус буклет ва брошюралар тарқатилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!