» » Янгиобод тумани ҳудудида 3 минг гектар майдонда қалампир етиштириш йўлга қўйилади

Янгиобод тумани ҳудудида 3 минг гектар майдонда қалампир етиштириш йўлга қўйилади

19 июль 2024 г 286 Комментарии: 0

Янгиобод туманида қатор соҳаларда янги ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва туманнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада туман ҳокими бошчилигида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Юртимизда тадбиркорлар учун яратилган қулай муҳит сабабли туманимизда хорижий инвесторлар билан манфаатли лойиҳалар йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев Хитойлик инвесторлар билан учрашиб, қишлоқ хўжалиги йўналишида ташкил этилаётган янги лойиҳа хусусида суҳбатлашди.

Лойиҳа доирасида туман ҳудудида 3 минг гектар майдонда қалампир етиштириш йўлга қўйилади. Шунингдек, етиштирилган маҳсулотни қадоқлаш ва хорижга экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда.

Учрашувда лойиҳа юзасидан хитойлик мутахассислар билан музокаралар олиб борилиб, дастлабги келишувларга эришилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!