» » 1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш цехи аниқланди

1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш цехи аниқланди

22 июль 2024 г 275 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида 1 млрд 354 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи аниқланди. 

Бош прокуратура хабарига кўра, “Б.Д.” МЧЖ раҳбари Р.К. жамиятга қарашли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш цехидаги газ қурилмаларини ўзбошимчалик билан ер остидан ўтган ўрта босимли газ қувурига яшириш равишда улаган.

Қайд этилишича, оқибатда 1 млрд 354 млн сўмлик 902,6 минг куб метр табиий газ ўғирланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Б.Д.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик), 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!