Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда газ тармоғига яширинча уланиб давлатга 1,7 млрд сўм миқдорида зарар келтирган оҳак цехи аниқланди
13 декабрь 2022 г 560 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрининг Улуғбек маҳалласида жойлашган, ҳеч ким муқим яшамайдиган ҳовлида ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз оҳак ишлаб чиқараётган цех аниқланди.
Ноқонуний корхона ҳудудини кўздан кечириш пайтида бу ердан 600 кг оҳак, 4 дона газ печи ва бошқа хомашёлар топилган ҳамда барчаси ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилган.
Ўрганиш давомида хонадон эгаси сентябрь ойидан буён маҳалладаги 200 диаметрли газ қувурига яширин равишда уланиб, ҳовлисидаги печларда оҳак пишириш билан шуғулланиб келгани аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўтган вақт ичида ушбу цехда тахминан 1 млрд 746 млн 360 минг сўмлик газ ишлатилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!