Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл туманида Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
25 июль 2024 г 316 Комментарии: 0
Мирзачўл туманида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларининг Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда сектор раҳбарлари, барча ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, туман ИИБ ходимлари, барча МФЙ бешликлари ҳамда жамоатчилик ташкилотлари иштирок этди.
Мазкур кенгаш йиғилишида 2024 йилнинг 6 ойида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди ҳамда масъул ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилиш якуни билан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!